2021-йилда расман хайрия жамоат фонди сифатида рўйхатдан ўтган «Юрак Амри» ўз фаолиятини янги босқичда бошлади. Ўртадаги қисқа танаффусдан сўнг, фонд яна фаол иш бошлади ва эзгулик йўлида янада катта мақсадлар билан ҳаракатни бошлади.
Фаолиятининг асосий мақсади: хайрия ёрдамини кўрсатиш, кам таъминланган, кўп болали, уйсиз ҳамда табиий офатлар ва ёнғинлардан сўнг уйсиз қолган оилалар ва инсонлар учун кўп қаватли уйлар қуриш, озиқ-овқат ва асосий эҳтиёжларини таъминлашни ташкил этишдан иборат.
Фонднинг барча ишлари эзгулик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида олиб борилади. Бу ташаббус Сардор Раҳимхон бошчилигида амалга оширилмоқда ва жамиятда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ёрдам маданиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Бугун «Юрак Амри» нафақат ёрдам берувчи фонд, балки инсонларни бирлаштирувчи, эзгулик сари чорловчи ҳаракатга айланмоқда. Ҳар бир инсоннинг кичик ёрдами ҳам катта ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.
Агар сиз ҳам эзгулик йўлида ҳисса қўшишни истасангиз, «Юрак Амри» билан бирга бўлинг. Чунки биргаликда қилинган ҳар бир яхши амал кимнингдир ҳаётини ўзгартириши мумкин.