Андижон шаҳрининг Қўшариқ даҳаси ҳудудида миллий қадриятлар ва замонавий қулайликлар мужассам бўлган янги гастрономик кўча фаолият бошлади.
Сутканинг исталган вақтида хизмат кўрсатадиган мазкур кўча 24/7 режимида ишлаб, аҳоли ва меҳмонларга юқори даражадаги сервисни тақдим этади. Бу ерда мазали миллий таомлар, турли ҳилдаги ширинликлар, хушманзара дам олиш масканлари, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари бир жойга жамланган.
Замонавий инфратузилма, ёруғ ва шинам муҳит, оилавий ҳордиқ учун яратилган шароитлар гастрономик кўчани шаҳарнинг яна бир жозибадор манзилига айлантириши кутилмоқда.
Ушбу лойиҳа аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва Андижоннинг туристик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.