Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ хавфсизлик ходимлари Ўзбекистон терма жамоасини алоҳида текширувдан ўтказди (видео)

АҚШ хавфсизлик ходимлари Ўзбекистон терма жамоасини алоҳида текширувдан ўтказди (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Нью-Йорк шаҳридаги “Icahn” стадионида ўтказилган баҳсда Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоа 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Беллашувда иштирок этиш учун стадионга етиб келган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари АҚШ хавфсизлик ходимлари томонидан алоҳида текширилди. ESPN телеканали томонидан эълон қилинган видеода жамоа автобусидан тушаётган мураббийлар штаби ва футболчилар метал детекторлар ҳамда хизмат итлари томонидан обдан текширилаётганини кўриш мумкин.

Киритилди: Бугун 06:45. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!