Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Юқори нафас йўллари қандай яллиғланади?

Юқори нафас йўллари қандай яллиғланади?

— Куз-қиш мавсумида нафас йўллари билан боғлиқ касалликларга чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада кўпаяди. Энг кўп кузатиладиган шундай хасталиклардан бири бронхитдир. Унинг ўткир ва сурункали турлари мавжуд.

❓Хўш, юқори нафас йўллари қандай зарарланади?

Бунга кўпинча об-ҳавонинг ўзгариши, ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг кўпайиши, иммун тизими заифлашиши, ичкиликбозлик, кашандалик каби зарарли одатлар ҳамда газ, чанг, кучли эфир мойлари сингари заҳарли моддалар сабаб бўлади. Улар ҳалқум, ҳиқилдоқ ёки трахеяни зарарлаб, ўпка томон тарқалиши ҳамда бронхит ва пневмонияни келтириб чиқариш хавфи мавжуд, дейди Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза ПАРПИЕВА.

Касалликнинг ўткир турида қуруқ ёки балғамли йўтал, ҳолсизлик, мушакларда қақшаш, кўкрак соҳасида оғирлик ҳисси ва оғриқлар пайдо бўлади. Кўп ўтмай тумов юзага келади ва баъзи ҳолларда тана ҳарорати кўтарилиши мумкин.

➡️ Бронхит тўлиқ даволанмаса, соғайиш муддати узайиб, сурункали тусга ўтади ва оғир асоратларни келтириб чиқариши эҳтимоли юқори.
🔬 Хусусан, гайморит, отит ва пневмония каби асоратлар кўп ҳолларда бронхит қайталаниши туфайли келиб чиқади. Юрак-қон томир тизимида тегишли патологиялари мавжуд ва анча ҳолсиз кишиларда бронхит туфайли майда бронхлар ҳам зарарланади, бу эса беморлар ҳолатига салбий таъсир қилиб, касалликнинг узоқ давом эттишига олиб келади.

🤒 Хасталик ривожланганда балғам йирингли бўлиб, унинг миқдори кўпайиши, нафас қисиши, ҳаво етишмовчилиги ҳамда юқори ҳарорат, доимий йўтал, кўкрак соҳасидаги оғриқ ва умумий ҳолсизликнинг кучайиши кузатилади.

📌 Касаллик аломатлари пайдо бўлган заҳоти шифокорга мурожаат қилиш ва аниқ ташхис қўйилгач, муолажаларни имкон қадар эрта босқичда бошлаш тавсия этилади. Шу ўринда юртдошларимизга ўзбошимчалик билан даволаниш, турли дори воситаларини шифокор кўрсатмасисиз қабул қилиш оғир асоратларга олиб келиши ҳақида эслатиб ўтамиз.

Киритилди: Бугун 17:23. Ўқилди: 540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!