Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда қабристондан ноёб даҳма ва қабртош топилди

Самарқандда қабристондан ноёб даҳма ва қабртош топилди

Даҳма ва қабртош "миллий рўйхат"га киритилиши мумкин.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Қайрағоч қишлоғида жойлашган "Кўктош" қабристони ҳудудидан қадимий 2 та даҳма ҳамда 1 та қабртош топилди.

Топилмалар Маданий мерос агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Қайд этилишича, қабристон ҳудудидан топилган қадимий даҳма ҳамда қабртошлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги "Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 846-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Миллий рўйхатида қайд этилмаган.

"Ўрганишлар давомида топилган ноёб тошлар ўрта асрларга оид эканлиги аниқланди. Ушбу топилмаларни тарихий аҳамиятини аниқлаш мақсадида Самарқанд археология институти ходимлари томонидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда", – дейилади хабарда.

Шунингдек, Пастдарғом тумани ҳокимлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги 26-2712-сонли хатига асосан, 2 та қадимий дахма ҳамда 1 та қабртошни Миллий рўйхатга киритиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, давлат муҳофазасига олиш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 01:30. Ўқилди: 1840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!