Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Tаълим муассасаларида телефонлардан фойдаланиш тақиқланади

Tаълим муассасаларида телефонлардан фойдаланиш тақиқланади

Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. Вазирлар кабинетининг тегишли қарори жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Мазкур чора-тадбирлар ўқув жараёнининг тинч ва хавфсиз ўтишини таъминлаш, ўқувчилар саломатлиги, уларнинг ижтимоий-психологик баркамоллигини муҳофаза қилиш, мобил қурилмалар билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишга қаратилган.

Ишлаб чиқилган тартиб-қоидага кўра, таълим муассасасига киришда ҳар бир ўқувчи, ходим, ташриф буюрувчи ва бошқа шахслар телефонларини сукут режимига ўтказишлари шарт. Мактаб ўқувчилари ва талабалар мобил қурилмаларини ўчириб, синфда ёки аудиторияда ўрнатилган қутиларга қўйишлари зарур.

Ўқувчиларга табиий офатлар, инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳдид туғилганда, яқин қариндошларининг соғлиғи билан боғлиқ хабарлар олаётганда, танаффус вақтида, шунингдек, дарсларда мобил қурилмалардан фойдаланиш зарурати туғилганда тегишли буйруқ билан тасдиқланган режа доирасида мобил қурилмалардан фойдаланишга рухсат этилади.

Таълим муассасаларида телефонларни қувватлантириш, видеога олиш, мобил қурилмаларни бўйнига осиб қўйиш, чўнтакда сақлаш тақиқланади. Телефондан зўравонлик, шафқатсизлик ва порнографияни тарғиб қилувчи ёки таълим муассасаси имиджига путур етказувчи видео ва суратларни бошқаларга кўрсатиш учун фойдаланиш мумкин эмас, шу жумладан зўравонлик ва бузғунчилик саҳналарини суратга олиш ва кейинчалик бошқаларга кўрсатиш ҳам.

Ўқитувчиларга дарс жараёнида мобил қурилмалардан фойдаланиш тақиқланади, агар бу дарс жараёни билан боғлиқ бўлмаса.

Киритилди: Бугун 16:02. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!