Ўзгидромет хабарига кўра, 2-6 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5 декабрда асосан қори ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари -3 даража совуқ +2 даража илиқ, кундуз кунлари +5...+10 даража илиқ, шимолда кечалари -3...-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мукин.
Пойтахтда 2-6 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари -1 даража совуқ +1 даража илиқ, кундуз кунлари +6...+9о даража илиқ бўлади.