Айни дамда Киевга ташриф буюрган Германия канцлери Украина президенти билан учрашув ўтказмоқда.
«Германия канцлери Путин билан бўлиб ўтган суҳбати тафсилотлари ҳақида гапирди. Кўриниб турибдики, фақат қурол кучи ва дипломатия кучи биргаликда уруш айбдорини тинчликка мажбурлаши ва тинчликка фақат куч билан эришиш мумкин», деб ёзади Зеленский ўзининг Телеграм каналида.
Германия канцлери ва Путин ўртасидаги телефон суҳбати 15 ноябрь куни бўлиб ўтган эди.