Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Юқори Чирчиқ туманида инновацион тиббиёт шаҳарчаси пайдо бўлади

Юқори Чирчиқ туманида инновацион тиббиёт шаҳарчаси пайдо бўлади

Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент вилоятида амалга оширилаётган илоҳотлар ва келгуси вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Ҳусусан, Юқори Чирчиқ туманида 400 гектар майдонда қиймати 5 миллиард доллар бўлган “Tashkent Medical Smart City” халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчасини барпо этиш режаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, Нурафшон шаҳрида 35,4 миллион долларлик Келажак технологиялари марказини ташкил этиш, 100 дан ортиқ хорижий АТ компанияни жалб қилиш лойиҳалари кўриб чиқилди.

2025 йилда вилоят ЯИМи 7,1% ўсган бўлса, 2026 йилда уни 9,1%га ошириш режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 08:10. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!