Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон ОАВ эълон қилган режа АҚШ билан келишилган вариантга мос эмас

Эрон ОАВ эълон қилган режа АҚШ билан келишилган вариантга мос эмас

Эрон оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режаси АҚШ билан келишилган ҳужжатга мос келмайди. Бу ҳақда AFP Оқ уй расмийсига таяниб хабар берди.

«ОАВда тарқалган ҳужжат ишчи режа эмас. Биз музокараларни жараёнга ҳурмат юзасидан очиқ олиб бормаймиз», — деди манба.

AFP қайд этишича, Эрон давлат ОАВлари бугун 10 банддан иборат режани эълон қилган. Унда, жумладан, Ҳўрмуз бўғози устидан Эрон назоратини сақлаб қолиш, мамлакатга қарши халқаро санкцияларни бекор қилиш ва уранни бойитиш ҳуқуқини «тан олиш» каби шартлар бор. Нашр таъкидлашича, бу бандлар Вашингтоннинг расмий позициясига зид келади.

The New York Times маълумотига кўра, музокараларда муҳокама қилинаётган ҳақиқий режада Эрон хавфсизлигига кафолат бериш, Исроилнинг Ливандаги «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳужумларини тўхтатиш ва барча санкцияларни бекор қилиш назарда тутилган. Эвазига Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини очиш мажбуриятини олиши керак. Ҳужжатнинг тўлиқ матни ҳали эълон қилинмаган.

Киритилди: 23:35 08.04.2026. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!