Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Юнусободда икки ҳайдовчи йўл талашди

Юнусободда икки ҳайдовчи йўл талашди

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида 2 нафар ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўрганиш олиб борилди ва қуйидагилар аниқланди.

Жорий йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 11.00 ларда Юнусобод тумани Рихсилий кўчасида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси 1981 йилда туғилган, Б.Х ҳамда Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган Ш.О лар йўл талашиш оқибатида ўзаро тортишиб қолган. Шундан сўнг Б.Х йўлнинг қатнов қисмида автомашинасини тўхтатиб, қўлидаги жисм билан Cobalt автомашинасини чап томон эшик ойнасига уриб, воқеа жойидан кетиб қолган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Х га нисбатан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Киритилди: 13:58 12.07.2025. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!