Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 406 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнис, Дайр ал-Балаҳ, Байт-Лахия, Нусейрат ва Жабалия лагерларига катта ҳужумлар уюштирди. Уруш бошланганидан буён 43 736 киши шаҳид бўлди, 103 370 киши жароҳатланди.
▪️ЮНРВА: Исроил Ғазо шимолига гуманитар ёрдам етказиш ҳақидаги барча сўровларимизни рад этди. Анклавнинг бу қисмидаги шифохоналар вайрон қилинган, бутун шимолда фақат 1 нафар жарроҳ қолган.
▪️Ливанда ишғолчиларнинг ҳужумлари натижасида 24 соат ичида 40 киши ҳалок бўлди, улардан 12 нафари фуқаро муҳофазаси қутқарувчилари. Босқинчилар Баалбек шаҳри яқинидаги Фуқаролик мудофааси марказига тўғридан-тўғри зарба берди.
▪️ "Ҳизбуллоҳ" Акко шаҳри шимолидаги Шрага базасига, Тел-Авивдаги Тел Хаим разведка базасига, Ҳайфадаги Элиаким базасига ракета ҳужуми уюштирди ва Тоҳир Ҳарфа шаҳрида босқинчилар гуруҳини йўқ қилди.
▪️Сурия Мудофаа вазирлиги: Исроилнинг Дамашқ ва Қудсая шаҳридаги турар-жой биноларига уюштирган ҳужуми натижасида 15 киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди, жумладан аёллар ва болалар.
▪️ Парижда Франция ва Исроил терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйини вақтида тартибсизликлар бошланди. Амстердамда шарманда бўлиб мағлуб бўлган ўша «Маккаби» жамоаси энди Парижда ҳам ютқазди. Француз мухлислари ўйинга умуман қизиқиш билдирмади.
▪️Исроил хавфсизлик кучлари янги яҳудий аҳоли пункти қуриш учун ерларни бўшатиш мақсадида ан-Накб чўлидаги араб-бадавийлар яшайдиган Умм ал-Ҳирон аҳоли пунктидаги охирги бино - масжидни бузиб ташлади.