Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЮНЕСКОнинг дунё бўйлаб амалга ошириладиган янги лойиҳа ва ташаббусларига айнан Самарқанддан туриб старт берилади

ЮНЕСКОнинг дунё бўйлаб амалга ошириладиган янги лойиҳа ва ташаббусларига айнан Самарқанддан туриб старт берилади

Самарқандда ўтадиган ЮНЕСКОнинг 43-сессияси бу нафақат Ўзбекистон учун, балки минтақа ва дунё учун ҳам катта аҳамиятга эга!

Сессия доирасида Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОнинг олий таълим бўйича Глобал конвенсиясига қўшилиши кутилмоқда, илк бор нуфузли ташкилотнинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази очилади, Беруний мукофоти совриндорлари эълон қилинади.

Сессия кун тартиби ранг-баранг, ҳаттоки гендер тенглиги, сунъий интеллект каби мавзуларни ҳам қамраб олган.

Фурсатдан фойдаланиб, сессия орқали Ўзбекистон маданий дипломатияси, бой тарихи ва мероси халқаро саҳнада кенгроқ намоён бўлади, туризм ривожида янги давр бошланади.

Тан олиш керак, бу воқеълик фақатгина Ўзбекистон эмас, балки Марказий Осиё давлатлари учун илмий, маданий ва таълим борасидаги халқаро ҳамкорликни янада жонлантириш, минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради.

Буларнинг барчаси Янги Ўзбекистоннинг дунё узра мавқейи ортаётганидан, Муҳтарам Президентимиз юритаётган фаол ва оқилона сиёсат жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинаётганини англатади!

Бир сўз билан айтганда, ЮНЕСКО 43-сессиясининг Самарқандда ўтказилаётгани — бу Ўзбекистон учун катта шараф ва масъулият!

Ҳеч иккиланмай, 43-сессияни Ватанимиз солномасига битиладиган тарихий лаҳзалар, маданий диалогнинг янги босқичи дейиш мумкин!

Дунё бўйлаб давом этаётган геосиёсий мураккаб бир даврда Ўзбекистон жаҳонга шу зайлда тинчлик ва дўстликни тараннум этишда давом этади.

Киритилди: 11:25 29.10.2025. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!