Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Суданда қирғин: исёнчилар икки кунда икки мингдан ортиқ тинч аҳолини ўлдирди (ВИДЕО +18)

Суданда қирғин: исёнчилар икки кунда икки мингдан ортиқ тинч аҳолини ўлдирди (ВИДЕО +18)

Суданнинг Эл-Фашир шаҳрида исёнчилар туғруқхона ҳудудида оммавий қотиллик содир этдилар. Тан олинган ҳукумат маълумотларига кўра, атиги икки кун ичида икки мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Суданда фуқаролар уруши 2023 йил апрель ойида бошланган эди. Аммо ҳозир мамлакат, эҳтимол, энг қонли кунларини бошдан кечирмоқда. Яқинда “Тезкор ҳаракат кучлари” (ТҲК) деб номланувчи исёнчи ташкилот вакиллари 2024 йил баҳоридан буён қамал ҳолатида бўлган Эл-Фашир шаҳрини эгаллаб олганликларини маълум қилдилар.

Кўп ўтмай, Суданнинг расмий ҳукумати шаҳарнинг босиб олиниши ортидан исёнчилар бу ерда икки мингдан ортиқ тинч аҳолини қатл этганини эълон қилди. Бу ҳақда тасдиқловчи далиллар сифатида журналистлар ва фуқаролар тармоқларда видеоларни эълон қилмоқда — унда ҳарбий кийимдаги эркаклар оддий фуқароларни оммавий ўққа тутаётгани акс этган.

Кейинчалик маълум бўлишича, 28 октябрь куни ТҲК жангчилари шаҳар ичидаги сўнгги фаол тиббиёт муассасаси — туғруқхонани босиб олган. Улар беморларни қирғин қилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳам баёнот берди:

«ЖССТ содир бўлган воқеани қатъиян қоралайди. Хабар берилишича, 28 октябрь куни Эл-Фаширда 460 дан ортиқ бемор ва уларнинг парваришловчилари ўлдирилган, 6 нафар тиббиёт ходими ўғирлаб кетилган.»

Судандаги даҳшатли воқеаларнинг сурат ва видеоларини Нидерландиялик журналист ижтимоий тармоқларда эълон қилмоқда.

БМТ маълум қилишича, Эл-Фашир бундай қотилликлар содир бўлган ягона шаҳар бўлмаслиги мумкин. Ташкилот маълумотларига кўра, Бара шаҳрида ҳам қарийб 50 нафар тинч аҳоли ўлдирилган. БМТ уруш аётган томонларни музокараларга қайтишга чақирди ҳамда бошқа давлатлардан қон тўкилишини қўллаб-қувватламасликни талаб қилди.

Изоҳ: энг даҳшатли кадрларга этик сабабларга кўра эътибор қаратилмади, улар нашр этилмади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил баҳорда шунга ўхшаш даҳшатли қотилликлар Сурия вилояти — Латакия ва Тартусда ҳам бошланган эди. Кўча жангларида юзлаб одамлар ҳалок бўлган. Агдарилган президент Башар Асад тарафдорлари ва янги ҳукумат хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар режим қулаганидан буён энг қонли воқеаларга айланган.

Киритилди: 14:40 31.10.2025. Ўқилди: 1316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!