Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Йўловчи автобуси жарликдан пастга қулади. 24 киши ўлгани айтилмоқда

Йўловчи автобуси жарликдан пастга қулади. 24 киши ўлгани айтилмоқда

Боливия жанубидаги тоғли ҳудудда йўловчи автобусининг жарликдан қулаши натижасида камида 24 киши ҳалок бўлди ва тўққиздан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press маҳаллий полиция ва ОAВ маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Ҳодиса 12 июнь куни эрта тонгда Чукисака департаментининг жанубий минтақасида, Ла-Паздан 400 км жануби-шарқда юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Сукре шаҳрига кетаётган автобус ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги туфайли жарликдан қулаган.

Қутқарув операцияси бир неча соатдан бери давом этмоқда. Ўлганлар ва жароҳат олганлар сони, эҳтимол, ошиши мумкин.

Киритилди: 00:19 13.07.2021. Ўқилди: 3044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!