Сочи шаҳри полицияси ногирон эркакни аямасдан дўппослаган ҳайдовчига қарши бир эмас икки жиноий иш қўзғади, дея хабар берди маҳаллий ИИВ.
Маълум қилинишича, ногирон эркак ҳам ҳайдовчи бўлиб, бир нуқтада келиб қолишганида иккинчи ҳайдовчига йўл беришга улгурмаган. Жиноятчи эса қўлига тушган оғир буюм билан ногиронни бир неча маротаба урган. Камига машинасининг ойнасини ҳам синдирган.
Жабрланувчи бош ва кўзларидан олган жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.