АҚШ Ички ишлар вазирига кўра, Ёзда Америкага Испания мисолида блекаут таҳдид солмоқда.
"Президент Трамп биринчи куниёқ энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилди. <...> Электр энергиясини ишлаб чиқариш [АҚШда] катта муаммолар билан боғлиқ. Испанияда нималар бўлганини кўрдик. Бу Америкада шу ёздаёқ содир бўлиши мумкин, чунки Байден маъмурияти бизнинг энергия тизимимизга хавф туғдирди." - деди Даг Бургум Fox News телеканалига берган интервьюсида.