Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ёз ойида кутилаётган об—ҳаво прогнози эълон қидинди

A A A
Ёз ойида кутилаётган об—ҳаво прогнози эълон қидинди

Ёз ойида кутилаётган об—ҳаво прогнози.

Ёғингарчилик режими бўйича

Июннинг бир ва учинчи декадаси баъзи кунларида Ўзбекистон бўйлаб бироз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Текислик ҳудудларида ёзнинг қолган ойларида ёғингарчилик эҳтимоли деярли мавжуд эмас, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида қисқа муддатли ёғингарчиликлар сақланади. Бу асосан куннинг иккинчи ярмида локал ҳусусиятли об-ҳаво шароитига боғлиқ

"Бутун ёз давомида минтақанинг катта қисмида ёғингарчилик миқдори кўп йиллик ўртача қийматларга яқин бўлишини (90% – 110%) прогноз қилиш мумкин. Фақатгина, Фарғона вилояти жанубида ёғингарчилик билан боғлиқ ижобий вазият (110% – 130%) бўлиши кутилмоқда", дейилади Uzb_Meteo Телеграм канали хабарида.

Аксарият жаҳон прогностик иқлим марказларининг прогнозига кўра, 2024 йил ёзида Марказий Осиёнинг жанубида (Қашқадарё—Сурхондарё) ҳарорат ва ёғингарчиликда энг муҳим ижобий аномалиялар, ҳатто юқори намгарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳозирги мавсумда жанубий регионларда ҳам кучли жала ёғинлар ҳамда сел-сув тошқин хавфлари сақланишини англатади.

Киритилди: 10:48 07.06.2024. Ўқилди: 2066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!