Ёз охиригача "Реал"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин. Carrusel Mercato дастурида Гонсало Гарсия, Родриго, Эндрик ва Дани Себальос Мадрид клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, Родриго "Реал"нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсонинг режаларидан ўрин олмаган. Бразилиялик футболчи Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин ва Мадрид клуби бу трансфердан яхшигина пул ишлаб олиши кутилмоқда.
Эндрик ва Гонсало Гарсияга келсак, улардан бири "Реал"дан кетиши деярли аниқ. Агар яқин ҳафталарда Эндрик бўйича яхши таклифлар бўлмаса, Гонсало ижарага кетади.