Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

YouTube Россияда чекловларсиз ишлай бошлади

YouTube Россияда чекловларсиз ишлай бошлади

YouTube платформаси Россиядаги мобил қурилмаларда чекловларсиз ишлай бошлади. Блокировкаларни мониторинг қилувчи GlobalCheck сайти бу маълумотни тасдиқлади.

Ҳозирда барча мобил қурилмаларда хизмат чекловларсиз ишламоқда. Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Wi-Fi орқали уланишда ҳали ҳам YouTube'дан фойдаланиш чекланганини таъкидлаган. Платформада контентни кўриш билан боғлиқ муаммолар ёзда бошланганди. Ўшанда YouTube компьютерларда ишламай қўйган. Фойдаланувчилар сайтга кирмоқчи бўлганида браузер уланиш йўқлигини кўрсатган.

Июль ойида Давлат думасининг ахборот сиёсати бўйича қўмитаси раҳбари Александр Хинштейн юклаб олиш тезлиги 70 фоизга тушиши мумкинлигини айтган. У бу чора ҳозирча мобил алоқага таъсир қилмаслигини билдирган. Август ойида “Роскомнадзор” YouTube'га қарши чора кўришга “Россия ва унинг фуқароларига ҳурматсизлик, шунингдек, кўплаб қонунбузарликлар” эканини маълум қилган. Октябрь ойида Хинштейн “Россияда YouTube блокланмагани”ни айтган.

13 ноябрь куни “Мосфильм” директори Карен Шанхазаров президент Владимир Путин билан учрашувда YouTube секинлашгани муаммосини кўтарган. Россия халқ артисти ҳозирги вазиятда платформани секинлаштириш ўринсиз, деган фикрни билдирган. Шахназаровга кўра, Путин бунга жавобан “YouTube'да ҳар хил жирканчликлар бўлади”, деб айтган, лекин ҳал қилишга ваъда берган.

Киритилди: 09:35 15.11.2024. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!