YouTube ҳамкорлик дастурининг монетизация сиёсатига ўзгартиришлар киритиш ниятида. Бу орқали қайси контент даромад келтириши ва даромад келтирмаслигини батафсил ўрганади.
Янгиланган қоидалар реакция видеолари ёки монтажлар каби маълум турдаги видеоларнинг монетизациясини чеклаши мумкин. Чунки томошабинлар уни кўпинча спам сифатида қабул қилишади.
Бугунги кунда YouTube паст сифатли контент билан тўлиб кетган. Фойдаланувчилар синтезланган овозларни фотосуратлар ёки видеоклипларга жойлаштмоқдалар. Масалан, сунъий интеллект томонидан яратилган жиноят ишлари бўйича серияллар тезда машҳурликка эришиб улгуряпти.