“Ёшлар” телеканали телебошловчиси, журналист Нозима Маҳмудова вафот этди.
Маълумотларга кўра, 26-май куни Нозима Маҳмудова юрак операциясидан кейин ҳаётдан кўз юмган.
Нозима Маҳмудова Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таълим олган. Ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ёшлар” телеканалида ишлаб келаётган эди.