Бугун, 26-май куни Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов хизмат сафари билан Хоразм вилоятида бўлди.
Ташриф давомида вазир вилоят ҳокими Ж.Рахимов ҳамроҳлигида Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини зиёрат қилди.
Шундан сўнг, вилоятда ташкил этиладиган халқаро этноспорт фестивалнинг ташкилий масалалари муҳокама қилиниб, масъулларга фестивални юқори савияда ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.