Куни кеча Москвада жойлашган туғруқхоналарнинг бирида ишлайдиган бир ёш ҳамшира қиз ўз жонига қасд қилди.
Воқеа Зеленограддаги туғруқхоналар бирида рўй берди. Маълум бўлишича, қиз бу ерда 3 ой давомида анестезиолог бўлиб ишлаган.
Ўз жонига қасд қилишдан олдин 24 ёшли қиз ўзини қоронғу хонага қамаб ва эшикни ичкаридан қулфлаган.
Фожианинг сабаби номаълум. Қизнинг ҳамкасбларининг сўзларига қараганда, у ўз жонига қасд қилмоқчи бўлмаган экан.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари буни текширишмоқда.