Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида яна бир кун ортда қолди. Унда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

Олтин медаль:
-72 кг: Аҳмад Қодиров

Кумуш медаль:
-67 кг: Фаёзбек Эшмирзаев
-82 кг: Азимжон Соатуллаев

Бронза медаль:
-60 кг: Хуршидбек Нормуҳаммедов

Шу тариқа, мусобақада жами 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган "классик" курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида Эрон ва Қирғиз Республикасидан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!