Германиялик собиқ мураббий Юпп Хайнкес замонавий футболчиларга қандай маслаҳат беришини айтди.
"Ўйинчилар - айниқса, ёшлар - доимий равишда такомиллашишга тайёр бўлишлари керак. Футбол карьераси - бу 10-12, баъзан 15 йиллик марафон. Бу вақт давомида ўйинчи такомиллашишга интилишдан тўхтамаслиги керак. Бу борада Томас Мюллер ва Тони Кроосни намуна сифатида кўрсатиш мумкин," - деди 79 ёшли афсонавий собиқ мураббий Kicker нашрига берган интервьюсида.