Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ёш фермерлар Германия тажрибасини ўрганади

A A A
Ёш фермерлар Германия тажрибасини ўрганади

Ўтган ойда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси Германия Федератив Республикасидаги хизмат сафарида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги билан бир қатор лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борган эди. Дунё бўйича 200 дан ортиқ лойиҳаларга ҳамкорлик қилган Халқаро ҳамкорлик бўйича Жамғарма кассалари фонди 2003-2015 йилларда Ўзбекистонда ҳам бир қатор лойиҳаларни амалга оширган. Халқаро ҳамкорликни давом эттириш мақсадида куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича Жамғарма кассалари фонди вакили Улриҳ Киентз, Агро банк ходими Салоҳиддин Ботиров, Микрокредитбанкмутахассиси Аббос Мардонов, Халқ банкининг мутасадди вакилиАслиддин Эшбобоев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Ёшлар фермерлигини ривожлантириш бўлимимудири Маҳмуд Иноятов ва Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши бўлим мудири Зуҳриддин Абдусатторовлар иштирокида ёш фермер ва деҳқон хўжаликларига Германиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тажрибаларини ўргатиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Унда лойиҳа икки йиллик мўлжал олиш босқичидан иборат бўлади. Дастлабки босқичда Тошкент шаҳрида Германиянинг етакчи мутахассислари томонидан 25 нафар мураббий мултипликатор ўқитувчилар тайёрланади.

Ҳозирги кунда тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини ривожлантириш ёки бошлашни мақсад қилган ёшларнинг 90 фоизиимтиёзли равишда кредит олишни истайди. Банкларда имтиёзли кредит олиш учун етарли даражада ресурлар мавжуд, лекин ёшларнинг кредитлаш жараёнида билимлари етарли бўлмаганлиги сабабли бизнес режа тузиш, хужжатлар тўпламини тўлиқ шакллантиришларида қийинчилик юзага келади. Шунинг учун ёшларни банк билан тўғри муомала қилишга ўргатиш бўйича Германия тажрибасини жорий қилишни мақсад қилганмиз. Бу борада Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича Жамғарма кассалари фонди бизга яқиндан кўмак берадиган бўлди, дейди Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши бўлим мудири Зуҳриддин Абдусатторов.

Ўқитиш жараёнида асосан ёш фермер ва деҳқон хўжаликларини банк билан тўғри муомала қилиши, банкларга бизнес режа билан бир қаторда хужжатлар портфолиосини тўлиқ ва тўғри топширишини ўргатиш бўйича бўлиб ўтади. Мазкур ўқитувчилар намуна сифатида биринчи бўлиб Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги ёш фермер ва деҳқонларни ўқитишни бошлайди. Шундай қилиб мўлжал олиш даврида 3 минг нафардан ортиқ ўқувчиларни тайёрлаш ва натижада кредитлаш жараёнини самаралироқ амалга ошириш, жумладан, кредитни кўриб чиқиш муддатини қисқартириш ва кредитларни мақсадли гуруҳларга ажратилиш кўрсаткичини оширишга эришиш кўзда тутилган.

Manba: darakchi. uz

Киритилди: 20:51 10.04.2019. Ўқилди: 1443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!