Эрон Исроил разведка хизмати Моссаднинг Тель-Авив яқинида жойлашган штаб-квартирасига зарба бериш учун кузатув ёки тутиб бўлмайдиган ракеталардан фойдаланган.
Бу ҳақда Ислом Республикаси Мудофаа вазирлиги расмий вакили Ризо Талайниқ маълум қилди.
"Бугунги Моссад штаб-квартирасидаги ҳужумда биз кузатув ва тутиб бўлмайдиган ракеталардан фойдаландик", — деди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Моссад биноси ва "Глилот" ҳарбий разведка базаси Эрон томонидан ракета ҳужумига учраган эди.