G7 еттилиги раҳбарлари Трампни Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга кўндиролмади.
Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Канадада Трамп Зеленский билан шахсан учрашиши керак эди — аммо АҚШ президенти Яқин Шарқдаги вазият туфайли форумни тарк этиб, Вашингтонга қайтди.
Украина ва АҚШ етакчилари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмади.