Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ёпиқ суд мажлиси маълумотлари ошкор этилишининг олди олинади

Ёпиқ суд мажлиси маълумотлари ошкор этилишининг олди олинади

Қонун (ЎРҚ–1084-сон, 26.09.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумот ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади.

Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.

Киритилди: 18:37 26.09.2025. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!