Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, август ойининг охиригача Россия Туркиядан биринчи бензин партиясини олиши мумкин. 200 минг баррел ёнилғи ортилган танкер Мерсин портидан Болтиқбўйи портларидан бирига йўл олмоқда.
Бензиннинг қаерда ишлаб чиқарилгани номаълум.
Ушбу етказиб бериш июл ойидан бери маълум бўлган бешинчиси бўлади.
Экспертлар ички бозордаги жорий бензин тақчиллигини 25–35 фоизга баҳоламоқда. Импорт партиялари ҳозирча бу бўшлиқни қоплай олмайди, чунки уларнинг ҳажми бир-икки кунлик истеъмолга тенг.