Бугун 26 февраль, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Ёмғир ва қор: дам олиш кунлари бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ёмғир ва қор: дам олиш кунлари бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Бугун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳавонинг шаклланишига совуқ антициклон чегараси таъсир кўрсатмоқда, унинг маркази Қозоғистоннинг шарқий туманлари устида жойлашган. Бутун республика бўйлаб очиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 2-5 даража илиққача, жанубда 7 даража илиққача кўтарилди, бу меъёрий қийматлардан сал пастдир.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, шанба кунига ўтар кечаси Ўзбекистон ҳудуди ҳали ҳам совуқ антициклон чегараси таъсирида бўлади ва совуқ ҳаво сақланиб туради. Кундузи совуқ ҳаво оқими шарқ томонга аста чекинади ва ҳарорат 5-7 даража, айрим жойларда 8-10 даражагача илийди. Республикада кам булутли ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин.

Якшанба куни Туркманистондан нам ҳаво оқими киришни бошлайди. Республика бўйича об-ҳавонинг булутли бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, шамол кучайиб секундига 15-20 метр тезликда эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ бўлади, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Киритилди: 14:59 17.01.2020. Ўқилди: 3872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!