Мадинаи мунаввара шаҳри ёлғиз саёҳатчилар учун дунёдаги энг хавфсиз шаҳар деб тан олинган. Бу ҳақда саёҳат суғуртаси сайти томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларида маълум қилинмоқда. Дунёнинг 65 та шаҳрида “Ёлғиз аёл саёҳатчилар учун дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар” сўрови ўтказилди.
Аҳолиси 2 миллиондан ортиқ бўлган муқаддас Мадинаи мунаввара шаҳри рўйхатга олинган шаҳарларга аёллар ташрифи бўйича энг юқори балл билан биринчи ўринни эгаллади.
Ёлғиз аёллар учун дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар бешлигига Мадинадан ташқари Таиланднинг Чианг Май, Дубай, Япониянинг Киото ва Хитойнинг Макао шаҳарлари киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Мадина 2021 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дунёнинг энг соғлом шаҳарлари рўйхатига киритилган эди. Ташриф буюрган ЖССТ гуруҳи соғлом шаҳар бўлиш учун зарур бўлган барча глобал стандартларга жавоб беришини айтганидан сўнг, муқаддас шаҳар ўз аккредитациясини олган эди.