Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди

A A A
Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
 
Айни вақтда театрда жамоаси билан йиғилиш ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиевни Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини эълон қилди.

1946 йил Тошкентда, санъаткорлар оиласида таваллуд топган Ёдгор Саъдиев болалигидан ҳам санъатга, ҳам спортга ҳавасманд бўлиб вояга етди. “Пахтакор” футбол жамоасида дарвозабон бўлиб кўзга тушган Ёдгор Саъдиев спортчиларга хос баъзи муаммолар сабаб футболдан кетади.

Актёр 1971 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатиб, Ўзбек миллий академик драма театрининг ёш актёлари қаторидан жой олади. Отахон театрнинг устоз актёрлари назарига тушган Ёдгор Саъдиев эпизод ролларда узоқ қолиб кетгани йўқ. “Қароқчилар”, “Уйланиш”, “Бой ила хизматчи”, “Юлдузли тунлар”, “Алишер Навоий”, “Келинлар қўзғалони” каби спектаклларда 60дан зиёд эсдақоларли роллар ижро этди.

Театр саҳнасида омади чопган Ёдгор Саъдиевга кино ҳам бегона бўлмади. “Дилбарим”, “Минорхўрлик Жўра овчи”, “Енгилмас”, “Ўн уч терак кўчаси”, “Қизил қумлар” номли фильмлар бугун ТВларда эфирга узатилмасада, уларни кекса томошабинлар яхши эслашади.

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг ижодида “Шайнанат” сериали жуда катта ўрин тутади. Таъбир жоиз бўлса, актёр неча йилларким халқ кўз ўнгида Асадбек бўлиб яшаб келмоқда. Бу ҳам бўлса, унинг ўз ролини ишонарли ва қойилмақом қилиб ижро этганидан далолат. 1998 йилда суратга олинган “Шайтанат” сериали ҳалигача томошабинларнинг тилидан тушмай келяпти.

Ёдгор Саъдиевнинг театр ва кино соҳасида кўп йиллик ижоди ҳукумат томонидан эътиборга олиниб, 1989 йилда Республика Давлат мукофотиига лойиқ топилди. 1998 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлди. 2005 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

Киритилди: 12:24 29.10.2020. Ўқилди: 4702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!