Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Yle: Финландияда мамлакатдан бошпана сўраган собиқ “Вагнер” ёлланма жангчиси қўлга олинди

Yle: Финландияда мамлакатдан бошпана сўраган собиқ “Вагнер” ёлланма жангчиси қўлга олинди

Нашрга кўра, гап россиялик ҳарбий — Евгений исмли шахс ҳақида кетмоқда. Кремлга яқин журналист Кости Ҳейсканеннинг маълум қилишича, ушбу шахс собиқ “Вагнер” жангчиси Жаслан Мустаханов бўлиб, у шунингдек Евгений Шпартун номи ва “Канелло” тахаллуси билан ҳам танилган.

“Медиазона” нашри маълумотларига кўра, Мустаханов 1992 йилда Омск шаҳрида туғилган, Украинада уруш бошланганига қадар у олти маротаба судланган. 2023 йил кузида у заргарлик дўконини талон-торож қилишда гумонланиб ҳибсга олинган ва олти йилга қамалган. Қачон ва қандай шароитда озодликка чиққани ҳамда Украинадаги фронтга қандай тушиб қолгани номаълум.

Киритилди: 12:27 13.07.2025. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!