Актёр Жонни Деппнинг адвокатлари “The Sun”га қарши иш бўйича суд ҳукми устидан шикоят қилмоқчи, дея хабар берди “The Guardian”.
Маълумот ўрнида, суд Деппни "хотинини калтаклаган" деб топган ва актёрнинг туҳмат даъвосини қондиришдан бош тортган, судья Жастис Никол собиқ рафиқаси Эмбер Хёрдга нисбатан қилинган зўравонлик ишларининг 14 тасидан 12 тасини исботланган деб эълон қилганди.
Аммо адвокатларнинг таъкидлашича, судья Эмбер Хёрднинг кўрсатмалари ёлғон бўлиши мумкин бўлган белгиларни эътиборсиз қолдирган, шунингдек, Депп гувоҳларининг кўрсатмаларини ҳисобга олмаган.
Актёрнинг адвокати Дэвид Шерборн бундай судни виждонсиз деб атади ва агар суд имконият тақдим этса, апелляция шикояти беришини маълум қилди.