Миллатлар Лигаси финалидан кейин бир қатор мухлислар ижтимоий тармоқларда Португалия етакчиси Криштиану Роналдунинг устидан кулишди.
Гап шундаки, гарчи Криштиану ярим финалда учта гол урган бўлса-да, Бернарду Силва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Силва эса Роналдунинг ёнига бориб, "Хафа эмасмисан?" дегандек сўради. Криштиану "йўқ" дегандек бош чайқади, аммо унинг юзидаги ифода бунинг аксини кўрсатаётгандек эди. Айни шу жиҳат мухлисларнинг эътиборини тортди.
«Қаранг, Силва энг яхши деб топилганида "етакчи" қандай бахтли", деб ёзди мухлислардан бири. «Кўзида ёшлар», — деб ёзди бошқа бир мухлис. «У йиғисини ҳатто яширмаяпти ҳам», — деди учинчи футболчи.
Хўш, Роналду чиндан ҳам йиғлаганмиди?
Look how happy “the leader” was when Bernardo got announced as the POTT ? pic.twitter.com/0Wovx7tZj7
— Gabs ???? (@gabsique95) June 9, 2019