2024 йил 23 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “Яшнобод туман ҳокими ўзини 62 млн сўм билан мукофотлади” сарлавҳаси билан ахборот тарқатилди.
Мазкур хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларнинг ҳал этилиши, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, ҳудудларни ривожлантириш бўйича секторларнинг фаолиятига баҳо беришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 536-сон қарорида:
Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан,
12 туманнинг барча 48 та сектори кесимида ўтказилган баҳолаш натижасида Яшнобод тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Б.Рахманкулов 2-ўринни эгаллаган ва унга БҲМнинг 150 баравари миқдорида пул мукофоти ажратилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилган Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, мукофот маблағлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.
2024 йил 13 мартда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори ижросини таъминлаш мақсадида Яшнобод тумани ҳокимининг 2024 йил 24 октябрдаги қарори қабул қилиниб, Б.Рахманкуловга 61,9 млн сўм ажратилиши кўрсатилган. Ажратилган маблағдан 12,4 млн сўм ягона ижтимоий тўлов, 5,9 млн сўм даромад солиғи ушлаб қолиниб, Б.Рахманкуловга 43,6 млн сўм пул мукофоти берилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бузиб кўрсатилган бўлиб, Яшнобод тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Б.Рахманкулов қонунчиликка мувофиқ рағбатлантирилганлигини маълум қилинади.