Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Яраланган тожик чегарачиларининг сони 13 тага етди

A A A
Яраланган тожик чегарачиларининг сони 13 тага етди

Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги қуролли тўқнашув жойидан олинган маълумотга қараганда, ҳар икки томондан яраланганлар сони ортиб бороқда.

Қирғизистон билан чегарада жароҳатланган Тожикистон фуқаролари сони 13 тага етди дея хабар тарқатмоқда Sputnik Тожикистон мухбири.

Улар орасида аскарлар ҳам, тинч аҳоли ҳам бор. Манбага кўра, ҳозирда барча ярадорлар Исфара шаҳридаги касалхонага олиб кетилган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, яраланган 13 нафар ярадорнинг 11 таси аксарлар, қолган иккитаси тинч аҳоли вакиллари.

Шифокорларнинг айтишича, касалхонага келганларнинг бирини аҳволи оғир даражада, шифокорлар унинг ҳаёти билан курашмоқда.

Sputnik Тожикистон хабарига кўра, тоғларда жойлашган қирғиз қўшинлари оғир қуроллардан фойдаланган ва Тожикистон билан чегарадош қишлоқларни тўрт томондан ўққа тутган.

Яқин ҳудудларда электр таъминоти ўчирилган.Асосий ўқлар Хўжа Аъло ва Сомониён тарафларга келиб тушган.

Қайд этиш керакки, Тожикистон ҳукумати ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сонини расман эълон қилмади.

Киритилди: 23:17 27.01.2022. Ўқилди: 1922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!