Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон АҚШ ультиматумига жавоб қайтарди

Эрон АҚШ ультиматумига жавоб қайтарди

Агар АҚШ Эрон электр станцияларига зарба берса, Эрон Ормуз бўғозини бутунлай ёпиб қўяди. Бу ҳақда «Хатам ал-Анбия» ҳарбий қўмондонлиги марказий штаби вакили Эбраҳим Золфағари маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, агар АҚШ таҳдидлари амалга оширилса, бўғоз «зарбага учраган Эрон электр станциялари қайта тиклангунга қадар» ёпиқ қолади, деб ёзади Fars агентлиги.

Шунингдек, Золфағари ҳужумлар содир бўлган тақдирда, Теҳрон Исроилнинг энергетика инфратузилмаси ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари объектларини зарбалар учун нишон сифатида кўришини таъкидлади.

Бундан ташқари, унинг айтишича, Яқин Шарқдаги АҚШ манфаатлари мавжуд бўлган компаниялар, шунингдек, ҳудудида Америка ҳарбий базалари жойлашган минтақа мамлакатларининг электр станциялари ҳам зарба остида қолиши мумкин.

Киритилди: Бугун 20:29. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!