Эрон атрофидаги кескинлик фонида жаҳон нефть нархлари ўсмоқда. Бу эса хомашё экспорт қилувчи Россия даромадларини ҳам оширяпти. The Telegraph маълумотига кўра, Кремлнинг нефть-газ тушумлари кунига тахминан 760 млн долларга етаётган бўлиши мумкин.
Натижада Россияни заифлаштириши кутилган геосиёсий босим акс таъсир кўрсатмоқда — қиммат нефть орқали Москва молиявий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда.
Мутахассислар буни «домино эффекти» деб баҳоламоқда: Яқин Шарқда можаролар қанча узоқ давом этса, нефть нархи шунча юқори бўлади ва Украинадаги урушни давом эттириш учун Россияда ресурслар кўпайиб боради.