Тошкент вақти билан соат 08:30 ҳолатига кўра, Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали нефтнинг сентябр фючерслари қиймати 5,78 фоизга кўтарилиб, бир баррел учун 96,27 долларни ташкил қилди.
Американинг WTI маркали нефти фючерслари эса 4,88 фоизга қимматлашиб, бир баррел учун 88,46 долларга етди.
Нархларнинг ошишига Ҳўрмуз ва Боб ал-Мандеб бўғозларидаги вазият сабаб бўлмоқда.