Япониянинг Тоттори префектурасидаги Кофу қишлоғидаги Матаногава ГЭСи ҳудудидаги туннелда портлаш содир бўлди.
Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилди.
Қайд этилганидек, станция ходимларидан бири воқеа ҳақида ўт ўчириш бўлимига хабар берган. Унинг сўзларига кўра, кўзга кўринарли олов йўқ, аммо туннель тутунга тўлиб кетган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Ўт ўчирувчилар ва полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.