"Хамаока" атом электр станцияси оператори Chubu Electric Power раҳбарияти сейсмик маълумотларни сохталаштириш айбловларидан сўнг истеъфога чиқишга қарор қилди.
Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, компания президенти Синго Хаяси ва директорлар кенгаши раиси Сатору Кацунонинг расмий истеъфоси 14 сентябрь куни эълон қилинади.
Таъкидланишича, "Хамаока" атом электр станцияси 3 ва 4-блокларни қайта ишга туширишни режалаштирган эди, аммо оператор илгари жанжал туфайли аризани қайтариб олган.
Телевидение тармоғига кўра, қоидабузарликлар бўйича тергов 2025 йил май ойида бошланган. Chubu Electric Power регуляторга тақдим этилган ҳисоботда кўрсатилганидан фарқли бўлган сейсмик барқарорликни баҳолаш усулидан фойдаланганини тан олди. Япония ҳукумати аллақачон электр компаниясига қарши жиддий чоралар кўришга ваъда берган.