NHK ёзишича, ҳодиса Мишима шаҳрида жойлашган Yokohama Rubber корхонасида содир бўлган.
Ҳужум оқибатида 15 нафар ходим жароҳат олган, уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган, олти киши пичоқдан жароҳат олган.
Полиция гумонланувчи сифатида 38 ёшли Масаки Коямани қўлга олди. Дастлабки маълумотларга кўра, унда катанадан ташқари олтингугурт кислотаси ҳам бўлган ва у жабрланувчиларнинг устига ҳам сепилган.