Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Японияда ҳукмрон коалиция парламентда кўпчилик ўринларни йўқотди — NHK

Японияда ҳукмрон коалиция парламентда кўпчилик ўринларни йўқотди — NHK

"Якшанба куни парламентдаги 248 ўриндан ярми учун сайлов бўлиб ўтди.

Сайловда Либерал-демократик партия ва “Комейто” партиясидан иборат ҳукмрон коалиция парламент сайловларида назоратни сақлаб қолиши учун 124 ўриндан камида 50 тасини қўлга киритиши керак эди. Бироқ улар атиги 47 та мандат олишга муваффақ бўлди", дея хабар бермоқда телеканал.

Бу Япония Либерал-демократик партиясининг 70 йиллик фаолияти давомида илк бор парламентда кўпчилик ўринни йўқотиши ҳисобланади. Парламентда кўпчиликни сақлаб қолиш бош вазир Сигэру Исиба учун ушбу сайловларнинг асосий мақсади эди. Ҳатто овозлар саналмасидан олдин ҳам ҳукмрон партия аъзолари уни истеъфога чиқишга чақира бошлашган эди.

Киритилди: 14:55 21.07.2025. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!