Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Японияда 6,4 магнитудали зилзила юз берди

A A A
Японияда 6,4 магнитудали зилзила юз берди

Япония жанубида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар беради inbusiness.kz “Интерфакс”га таяниб.

Япониялик метеорологларнинг маълумотларига кўра, зилзила Эхиме жанубий префектураси яқинидаги денгизда маҳаллий вақт билан тахминан 23:14 (АСТ 19:14 атрофида) да содир бўлган.

Япония ҳукумати зилзиладан кейинги зарарлар ҳақида маълумот йиғмоқда.

Ҳозирча Кочидан жабрланганлар ёки биноларга зарар етказилгани ҳақида хабарлар йўқ, бироқ Эхиме шаҳрида, маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 60 ёшли аёл ўз уйида йиқилиб, жароҳатланган.

Зилзиладан кейин цунами ҳақида огоҳлантириш берилмаган

Киритилди: 23:26 17.04.2024. Ўқилди: 2657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!