2000 йилда G8 давлатларининг саммити шарафига чиқарилган 2000 иеналик банкнота Япония бўйлаб деярли қўлланилмайди, аммо Окинавада у маҳаллий рамз сифатида ҳануз кенг муомалада.
Япония 2000 иеналик банкнотни илк бор 2000 йил 19 июлда, Окинавада ўтган «Катта саккизлик» саммити (ҳали Россия иштирокчи эди) муносабати билан муомалага чиқарган. Бу — Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери мамлакатда қиймати «2» рақамидан бошланувчи илк пул бирлиги эди. Бошқа кўплаб давлатларда бундай амалиёт одатий бўлса-да, Японияда янги купюра оммавий тарзда қабул қилинмади.
Молия вазирлиги ва Япония банкининг тарғибот ишларига қарамасдан, аксарият банкомат ва автоматлар 2000 иеналик купюрани қабул қилмади ёки тарқатмади.
2004 йилнинг августига келиб унинг айланмадаги сони 510 млн донага етган бўлса, кейин кескин камайди. Шу йилиёқ янги банкнотлар босиш тўхтатилди, ҳозир муомалада 100 млн донадан кам, яъни умумий айланишдаги купюраларнинг атиги 0,6 фоизини ташкил этади.