Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Японияда 16 кишини чақмоқ урди

Японияда 16 кишини чақмоқ урди

Япониянинг Миязаки музофотида яшин чақнаб, мактаб футбол майдонида ўйнаётган 16 кишини жароҳатлади.

“Kyodo” агентлиги хабарига кўра, Оёдо Гакуэн Хошо лицейида икки жамоа ўртасидаги машғулот пайти юз берган ҳодисадан сўнг дарҳол ўқув муассасасига ўт ўчириш бошқармаси ходимлари етиб келган.

Жабрланганлар касалхонага ётқизилди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. NHK давлат телерадиокомпанияси хабарида яшин урганлар юрак хуружига учрагани айтилган.

Япония метеорология агентлиги (JMA) илиқ ва нам об-ҳаво паст босимга сабаб бўлаётгани, ёмғир булут тўпланиши ва чақмоқ чиқиши учун шароит яратаётганидан огоҳлантирган.

Киритилди: 12:14 04.04.2024. Ўқилди: 989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!