Бугун 8 август, 2022 йил, душанба

O'ZB

Япония ва АҚШ "Тайван бўғозида тинчликни сақлашга" келишиб олдилар

Япония ва АҚШ "Тайван бўғозида тинчликни сақлашга" келишиб олдилар

Япония бош вазири Фумио Кисида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси билан учрашувда Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни сақлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди, деб хабар бермоқда япон матбуоти.

“Шунингдек, биз Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун яқин ҳамкорликни давом эттиришни яна бир бор тасдиқладик”, - деди Кисида учрашувдан сўнг журналистларга.

Бош вазир Токио Хитойнинг ўқув машғулотлари ва ракета учирилишини қоралаганини айтди.

“Мен спикер Пелосига Хитой баллистик ракеталарининг Япония сувлари яқинига, жумладан, эксклюзив иқтисодий зонага келиб тушиши миллий хавфсизлигимизга таҳдид солаётгани ва Япония бундай ҳаракатларни кескин қоралагани ҳақида маълум қилдим”, — деди Кисида.

Унинг таъкидлашича, Хитойнинг хатти-ҳаракати "минтақа ва ундан ташқарида тинчлик ва барқарорликка" жиддий таъсир қилади.

Пелоси пайшанба куни Жанубий Кореяга ташриф буюрганидан кейин Японияга келди ва у ерда Шимолий Кореянинг ядросизланишини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

Киритилди: 14:11 05.08.2022. Ўқилди: 1045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!